ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000 – Екілік Options көрсеткіштері

Екілік опциялар брокерлерінің рейтингі 2020:

ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000

Бұл бет Metatrader4 көрсетіледі көрсеткіш файлдар тізімі (MT4). When the … ZZ_YZ_MDAC_ELDER_1-1000.mq4 ^L_Correlation_v2.mq4 _Fast2.mq4 _TRO_RANGE.mq4
Бұл бет Metatrader4 көрсетіледі көрсеткіш файлдар тізімі (MT4). When the … ZZ_YZ_MDAC_ELDER_1-1000.mq4 ^L_Correlation.mq4 _-Pirson.mq4 _Fast2.mq4 _MTF_CCI.mq4
MetaTrader Indicators and Expert Advisors Repository … Indicators based on Moving average indicator
Meta Trader 4 (MT4) жинау көрсету үшін көрсеткіш болып табылады. Бұл сайт, and … ZZ_YZ_MDAC_ELDER_1-1000.mq4 ^L_Correlation.mq4 ^L_Correlation_v2.mq4 _ ( SF_TREND_LINES ).mq4

Екілік Options көрсеткіштері – Жүктеу нұсқаулары

ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000 а Metatrader болып табылады 4 (MT4) индикатор және форекс индикаторы мәні жинақталған тарихы деректерді өзгертуді болып табылады.

ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000 көзге болып баға динамикасының түрлі ерекшеліктер мен үлгілерін анықтау мүмкіндігі қарастырылған.

Осы ақпарат негізінде, трейдерлер тиісінше одан әрі баға қозғалысын болжауға және олардың стратегиясын реттеуге болады.

How to install ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000.mq4 ?

  • Download ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000.mq4
  • Copy ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000.mq4 to your Metatrader Directory / сарапшылар / көрсеткіштері /
  • Егер Metatrader Client бастаңыз немесе қайта іске қосыңыз
  • Диаграмманы таңдаңыз және Сіз өз көрсеткішін тексеру үшін келеді мерзімі
  • Іздеу “Custom көрсеткіштері” Сіздің Navigator негізінен сіздің Metatrader Клиенттің қалды
  • Right click on ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000.mq4
  • Диаграмма бекітіңіз
  • Параметрлерін немесе ОК түймесін басыңыз өзгерту
  • Indicator ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000.mq4 is available on your Chart

How to remove ZZ YZ MDAC ELDER 1-1000.mq4 from your Metatrader Chart ?

Екілік опциялар брокерлерінің рейтингі 2020:
  • Индикатор Сіздің Metatrader тұтынғышында Диаграмма таңдаңыз
  • Диаграмма тінтуірдің оң жақ түймешігін басыңыз
  • “Индикаторлар тізімі”
  • Көрсеткішті таңдаңыз және жою

Бинарлық опциялары индикаторлары жүктеп алу үшін төменде мұнда басыңыз:

Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун

Название Ўзбекистон соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент фармацевтика институти тайёр дори турлари технологияси кафедраси фармация йўналиши учун
Дата 22.05.2020
Размер 385.02 Kb.
Тип Документы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ

ТАЙЁР ДОРИ ТУРЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ КАФЕДРАСИ

ФАРМАЦИЯ ЙЎНАЛИШИ УЧУН

ТАЙЁР ДОРИЛАР ТЕХНОЛОГИЯСИ”

фанидан маърузалар матни

мавзу: “органопрепаратлар ва уларнинг тавсифи ва таснифи, олишдаги технологик босқичлари, номенклатураси ва стандартизацияси, фермент препаратлари олинадиган хом ашё манбалари.”

1. Органопрепаратларни ривожланишини қисқача тарихи.

2. Органопрепаратларни таснифланиши.

3. Органопрепаратлар умумий технологияси.

4. Ошқон ости препаратлари.

5. Буйрак усти препаратлари.

6. Қалқонсимон без препаратлари.

7. Қўшқалқонсимон без препаратлари.

8. Гипофиз препаратлари.

9. Жигар препаратлари.

10. Ноъмалум таъмирга эга бўлган органопрепаратлар.

11. фермант препаратлари, олиш усуллари.

1. Махкамов С.М., Усуббаев М.У., Нуритдинова А.И. Тайёр дорилар технологияси. Тошкент, 1994.

2. Иванова Л.А.Технология лекарственных форм.-М.,1991.

3. Новиков Е.Д. Тютенков О.Л. и др Автоматы для изгатовления лекарственных форми фасовки М. 1980.

4. ГФ ХI.- М., 1990.- вып. 2.

5. ГФ Х изд.- М.,1968.

Органопрепаратлар деб хайвон органлари, тўқималари ва чиқинди моддаларидан тайёрланган препаратларга айтилади. 19-асрда ички секреция безлари кашф қилингандан кейин органопрепаратларни илмий асоси яратилди. Кейинги 20 йил ичида органопрепаратлар жуда ривожланди. Ҳозирги вақтда қон томир касалликлари ва саратондан сўнг учинчи ўринда аллергия касаллиги туради. Атроф муҳитдаги хаво, сув ва тупроқнинг турли кимёвий моддалар билан ўта ифлосланиши организм чидамлилигини пасайтириб юбормоқда ва турли аллергик касалликларга чалинишга олиб келмоқда. Хозир дунё миқиёсида 1300 аллерген маълум, шундан 900 таси бизда учрайди. Шулар ичида сунъий усулда (синтетик) олинган дори-дармонлар бор. IIIу сабабли уларни организмга бошқа турдаги бирикмалар билан алмаштириш катта аҳамиятга эга.

Органопрепаратлар махсус эндокрин заводларида, қушхона цехида ёки кимё-фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилади. Одатда бу корхоналар қушхонага яқин жойда ташкил қилинади. Қушхоналарда ветеринар врач назорати остида сўйилган хайвонларнинг керакли органлари ажратиб олинади ва тезда тегишли ишлаб чиқариш цехларига юборилади ёки улар консерва­ция қилинади. Органлар қуйидаги усулларда консерва­ция қилинади:

1. Тегишли орган 8—12°С да, баъзан —40°С да музлатилади. Бунда безлардаги кимёвий жараёнлар деярли тўхтайди ва таъсир қилувчи моддалар парчаланишдан сақланади.

2. 96% ли спирт ёки ацетонга солиб қўйилади. Бу усулда органлар сақланишдан ташқари, ёғ ва ёғсимон моддалардан ҳам тозаланади.

3. Натрий хлориднинг тўйинган эритмаси ўта ёки қуруқ тузга ботириб қўйилади. Ишлатишдан олдин органлар ёғлардан, гўштлардан тозаланади ва гўшт майдалагичларда қийма холига келтирилади.

Органопрепаратлар хоссалари бўйича бир неча хилга таснифланади:

а) қайси органдан олинганига қараб (қалқонсимон без прпаратлари, буйрак усти без препаратлари, жигар препаратлари ва бошқалар);

б) технология жихатидан — олиниш усули ва тозалиги бўйича — қуруқ органопрепаратлар, ичиладиган ва инъекция учун ишлатнладиган органопрепаратлар;

в) таъсир этувчи моддаси бўйича (гормонлар, эндокрин препаратлар, ферментлар, ноаниқ таъсирга эга бўлган препаратлар).

Органопрепаратла р тез парчаланиб кетиши мумкин бўлганлиги туфайли уларни тайёрлаш жараёнида мах­сус асбоб-ускуна (сирланган идишлар ва бошқалар) дан фойдаланиш, жараёнининг тез бажарилишини таъминлаш катта ахамиятга эга. Органопрепаратлар кўпинча терапевтик унумдорлиги бўйича ўзига хос биологик, баъзан кимёвий усулларда бахоланади.

Қуруқ органопрепаратларнинг умумий олиниш технологияси. Уларни ишлаб чиқариш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади: хом ашёни тозалаш, ажратма олиш, қуритиш, ёғлардан тозалаш, ажратувчини учириш, баҳолаш ва қадоқлаш.

Орган олиниб, гўшт майдалагичда қийма килинади. Қийма сир билан қопланган патнисларда юпқа қатлам билан қуритгич жавонида 40—50°С хароратда қуритилади. Хидини йўқотиш учун эссенция қўшилади. Сўнг салқин жойда сақланади.

Инъекция учун ишлатиладиган органопрепаратларнинг олиниши. Буларни ишлаб чиқариш қуйидаги босқичлардан иборат: ажратма олиш, ёғлар ва оқсиллардан тозалаш, таъсир этувчи моддани ажратиб олиш, уни эритувчида эритиш, бахолаш ва қадоқлаш.

Қийма холига келтирилган хом ашёдан тегишли ажаратувчи ёрдамида мацерация ёки бисмацерация усулида ажратма олинади. Ажратмани ёғлардан тозалаш учун ажратувчи бутунлай буғлатилиб, қолган сувли ажратма сузилади. Сўнг тенг миқдорда аралаштирилган бензин ва эфир билан ишланади. Ажратма каватларга бўлингач, бензин қавати (ёғлар) қуйиб олинади. Оқсил моддалардан тозалаш учун юқорида келтирилган (совуқ жойда сақлаш, изоэлектрик нуқтага келтириш, спирт ёки оғир металл тузлари билан ишлаш) усулларидан фойдалани­лади. Ажратма сузилади, биологик баҳолашдан сўнг қадоқланади. Фаол моддани (гормон, фермент) ажратиб олиш учун спирт ёки электролит эритмалари билан чўктирилади. Ажратиб олинган фаол моддалар керакли эритувчида эритилиб, баҳоланадн ва турғунлаштирилади. Стериллаш кимёвий, физик ва механик усулларда бажарилади, хар бир идиш ёрлиғида корхона номи, манзилгоҳи, таъсир этувчи модда бирлиги, текширилганлиги, тайёрланган вақти ва муддати кўрсатилган бўлади.

Ошқозон ости бези препаратлари. Одамнинг ошқозон ости бези 65 г, қора молники 120 г, кичик ҳайвонларники 40 г келади. Инсулин ажратувчи кисмининг оғирлиги 0,4—1,2 г ни ташкил қилади. Ошқозон ости безининг ички-секреция махсулоти инсулин, падутин (қон томирларини кенгайтирувчи), лидокаин ва бошқалардир.

Ошқозон ости бези бир қанча қисмлардан иборат бўлиб, хар бир қисмида ўзига хос моддалар ишлаб чиқаради.

Масалан: Лангерганс оролчаси альфа ва бета ҳужайралардан иборат бўлиб, альфа хужайралари гликоген, (бета хужайралари эса инсулин ишлаб чиқаради.

Инсулин 54 та аминокислотадаи иборат бўлиб, биринчи марта 1921 йилда тоза холда ажратиб олинган. Унинг таркибидаги рух миқдорига ва тозалаш жараёнига қараб хар хил бўладн. Хом ашё сифатида асосан қорамол ва чўчқаларнинг ошқозон ости бези ишлатилади. Инсулинни олиш жараёни: янги йиғилган ёки музлатилган ошқозон ости бези гўшт майдалагичда қийма холига келтирилади ва сульфат кислотаси билан нордонлаштирилган спирт (80—85 ва 57%) ёрдамида касрли мацерация усулида ажратма олинади. Ажратмалар бирлаштирилгач, оқсилдан тозалаш учун 48 соатга совуқ жойда (0°С) қолдирилади, суюқлик чўкмадан центра­фугалаб ажратиб олинади ва 10—25% спирт қолгунча вакуум остида (30°) буғлатилади, тез совутилиб, 8—10 соатга совуқ жойда қолдирилади. Ажралиб чиққан ёғ ва оқсил қатлами сузилади.

Инсулинни тозалаш учун суюқликка 40% аммоний сульфати ёки 25% натрий хлориди қўшилади. Бунда ин­сулин оқсил бўлганлиги учун юзага қалқиб чиқади, уни ажратиб олиб 50% спиртда эритилади ва сузилади. Эритмага 95 % спирт қўшилганда инсулин чўкмага тушади. Чўкма центрифугалаб ажратиб олинади, нордонлаштирилган сувда (рН = 3) эритилади ва 2 Н натрий ишқори билан чўктирилади. Кристалл ҳолидаги чўкмани ажратиб олиб, спирт ва эфир билан ювилади ва қуритилади. 1 кг ошқозон ости безидаи 1200 ТБ сақлаган инсулин ажратиб олиш мумкин.

Инсулин қуёнлар кони таркибидаги қанд миқдорини камайтиришига қараб бахоланади. Бир таъсир бирлиги қилиб (ТБ) 0,04082 мг кристалл инсулин қабул қилинган. 1 мг кристалл инсулин 24—26 ТБ сақлаши керак.

Инсулин талқонини нордонлаштирилган сув ёки бу­фер эритмаларида эритиб, кисқа ёки узоқ муддат таъсир қиладиган препаратларни олиш мумкин. Инсулин пре­паратлари +10°С хароратда сақланади, музлатиш мумкин эмас.

Инсулин флаконларда 5 ёки 10 мл дан чиқарилиб, 1 мл да 40 ТБ бўлади.

Инсулин препаратлари бактериал фильтрлар орқали сузиб стерилланади.

Суспензия ҳолидаги инсулин препаратларини ишлатишдан олдин яхшилаб чайқатилади ва сўнг шприцга тортилади.

Инсулин. Қорамолларнинг ошқозон ости безидан олиниб, нордонлаштирилган сувда эритилган, рангсиз, тиниқ суюқлик, рН = 3. Консервант 0,3% фенол бўлади. Флаконларда 5 мл дан чиқарилади. 1 мл да 40 ТБ бор. Таъсири 15—30 дақиқадан бошланиб, 6—8 соат давом этади.

Суинсулин. Чўчқаларнинг ошқозон ости безидан олинади. Рангсиз, тиниқ суюқлик бўлиб, рН =7,1-7,5. Флаконларда 5 мл дан чиқарилади. 1мл да 40 ТБ бор. Бир марталик инъекцияси 6—8 соат таъсир қилади.

Оддий инсулин аллергия берганда, суинсулинни ишлатиш мақсадга мувофиқдир, чунки унинг таркибидаги аминокислоталар одамникига яқин.

Моноинсулин. Рангсиз, тиниқ суюқлик бўлиб, қўшимча моддалардан тўла тозаланган, кон­сервант сифатида нипагин қўшилади.

Флаконларда 5, 10 мл дан чиқарилади. 1 мл да 40 ТБ бор. Таъсири 6 соат давом этадн.

Инсулрап. Қора молларнинг ошқозон ости безидан олиниб, проинсулин ва бошқа оқсил моддалар­дан тўла тозаланган, рангсиз, тиниқ суюқлик бўлиб рН = 7,9-8,0, таъсири 30—90 дақиқадан сўнг бошланади ва 6—7 соат давом этади.

Флаконларда 10 мл дан чиқарилади, 1 мл да 40 ТБ сақлайди.

Ўртача муддатли таъсирга эга бўлган инсулин препаратлари. Бу гуруҳга кирадиган препаратларнинг деярли ҳаммасининг таркибида рух хлорид бўлади, консервант сифатида нипагин қўшилади. Улар суспензия холида бў­либ, флаконларда 5 мл дан чиқарилади. 1 мл да 40 ТБ бў­лади. Ўртача муддатли таъсирга эга бўлган инсулин препаратларининг бир марталик инъекцияси 10, 12, 14, 16 ёки 18 соатгача таъсир қилиши мумкин.

Уларга аморф инсулин-рух суспензияси, инсулин-Б инсулин-семилонг суспензиялари киради.

^ Узоқ муддатли таъсир этадиган инсулин препаратлари. Булар ҳам суспензия ҳолида бўлиб, таъсири 1; 1,5; 6 ва 8 соатдан сўнг бошланиб, 20, 24, 30, 36 соатгача этади.

Бу гуруҳга протамин рух-инсулин, протамин рух суспензияси, рух-инсулин суспензияси, кристалл инсулин рух суспензияси, инсулин-Лонг суспензияси, инсулин ультралонг суспензиялари киради.

Таъсири узайтирилган инсулин препаратлари тери остига ёки мушак орасига юборилади, уларни венага юбориш мумкин эмас.

Падутин. Ошқозон ости безидан олинган эндокрин препарат бўлиб, стерил толқон холида чиқарилади. Ишлатишдан олдин 15% ли ПВП эритмасида эритиб, мушак орасига юборилади.

Падутин хафақонлик, мигрен касалликларини даволашда ишлатилади.

Ошқозон ости безидан панкреатин, холензим, инкрепан, ангиотрофин ва бошқа препаратлар ҳам олинади. Булар тўғрисида «Ферментлар» бўлимида тўла маълумот келтирилади.

Қалқонсимон без препаратлари. 1914 йилда қалқонсимон без препаратларининг кимёвий тузилиши аниқланган, 1924 йилдан синтез қилина бошлаган.

Қалқонсимон без қорамолда 15—60 г атрофида бўлиб, у жуда кўп қон томирлари билан ўралган. Бу без организмда модда алмашиш ва ёғларнинг оксидланиш жараёнларини бошқариб туради. Бу безнинг иши етарли бўлмаганда микседема ва кретинизм (эси пастлик) касалликлари келиб чиқади. Тироксин қалқонсимон безнинг асосий гормони бўлиб, таркибида 65% йод сақлайди.

Қалқонсимон без таркибида тироксиндан ташқари, ундан уч марта фаолроқ трийодтиронин бўлади.

Қуруқ тиреоидин. Қуруқ органопрепаратларнинг умумий олиниш усули бўйича оли­нади. 0,17—0,23% йод сақлайди. Таъсир қилувчи моддаси тироксин гормонидир. Толқон ва таблетка холида 0,05—0,1 г дан чиқарилади. Кимёвий усулда бахоланади, қалқонсимон без фаолияти бузилганда берилади.

^ Суюқ тиреоидин . Юқорида келтирилган қалқонсимон без 40°С хароратда пеп­син иштирокида кислотали гидролиз, сўнгра ишқорий муҳитда панкреатин ёрдамида гидролизга учратилади. Аралашма 50°С хароратда 1/5 қисми қолгунча буғлатилада, тиндирилади, сузилади ва 0,5% хлорэтон қўшиб, 1 мл дан ампулаларга қуйилиб, стерилланади.

Тиниқ, жигар ранг, ўзига хос хидга эга бўлган нордон мухитли суюқлик. 0,085—0,15% йод сақлайди.

Қалқонсимон безнинг препаратлари саратон касаллигида ишлатилади.

Қўшқалқонсимон без препаратлари. Одамда бу без жуда оз г ни ташкил этади.

Паратиреоидин – қўшқалқонсимон бездан кислотали гидролиз қилиб, ёғлар ва ёт моддалардан тозаланган, ош тузи ёки
ацетон билан ажратиб олинади. Сўнгра нордон муҳитда
эритилиб, 0,3% фенол қўшилади ва 1 мл дан ампулаларга қуйиб, стерилланади.

Бронхиал астма, қалтираш (тетания) ва қичима касалликларида ишлатилади.

Буйрак усти бези препаратлари. Буйрак усти бези 5— 6 г бўлиб, пўстлоқ ва мағиз қисмларидан иборат. Ҳар бир қисмида алоҳида гормонлар ишлаб чиқарилади. Пўстлоқ қисми 40 дан ортиқ модда ишлаб чиқариб, улар сте­роид гурух гормонларига киради ва модда алмашиш жараёнларида нштирок этади. Саноат миқиёсида бу безнинг пўстлоқ қисмидан кортин, мағиз қисмидан адреналин гормонлари олинади.

Адреналин сунъий усул билан олинган. Хозирги вақтда кортин ва адреналин олиш жараёни биргаликда олиб борилиб, қуйидаги босқичлардан иборат: спирт билан ажратма олиш, ёғлардан тозалаш, дихлорэтан билан кортинни ажратиб олиш адреналинни туз холига ўтказиб ажра­тиб олиш. Гўшт, ёғ ва механик ифлосликлардан тозаланган буйрак усти бези қийма холита келтирилади ва икки марта нордонлаштирилган спирт (95% ва 60%) би­лан ажратма олинади. Ажратма вакуум остида 40°С хароратда 1/15 қисмгача буғлатилади. Қолдиққа уч қисм совутилган ацетон қўшиб, О—5°С ҳароратда 18—20 соатга қолдирилади. Сўнг суюқлик чўкмадан ажратиб олинади ва ацетон учирилади. Сувли ажратма 4 марта ди­хлорэтан билан ишланади. Бунда кортин дихлорэтан қаватига ўтади. Дихлорэтан учирилади. Қолдиқ 70% спиртда эритилиб, ёғлардан тозаланади. Қолдиқ 10% миқдорида этил спирти қўшилган натрий хлориднинг изотоник эритмасида эритилади, рН 4,2—4,5 га етказилиб, сузилади, биологик усулда баҳоланади, сўнг фильтрлаб стерилланади ва асептик шароитда ампулаларга 1 мл (10 ТБ) дан қуйилади. Кортин Аддисон касаллигини даволашда ва миастенияда ишлатилади.

Дихлорэтанли суюқлик ажратиб олингандан сўнг қолган сувли ажратмадан адреналин олинади. Бунинг учун қўрғошин чўкмага тушади. Чўкма эфир билан ювилади, қуритилади ва 0,01Н ли хлорид кислота эритмасида 1:1000 нисбатда эритилади. Адреналин препаратлари томирларни торайтиришда, қон тўхтатувчи дори сифатида ҳамда бронхиал астмани даволашда ишлатилади.

Гипофиз гормон препаратлари.

Гипофиз бош мияда жойлашган. Бу без олди, ўрта қисмлардан иборат бўлиб, хар бир қисми ҳар хил жараёнларни бошқариб туради.

^ Кортикотропин (АКТГ). Пролактин ажратиб олин­гандан сўнг қолган суюқликни аммиак билан рН 5,5 га келтирилади ва бир кунга салқин жойга қолдирилади. Суюқлик чўкмадан ажратиб олинади, сув билан суюлтирилади ва хроматографик усулда бегона моддалардан бир неча маротаба тозаланади. Тозалантан кортикотропинли суюқлик сублимация усулида қуритилади. Қуритилган стерил толқон биологик усулда стерилланади.

Суспензияни тайёрлаш учун кортикотропин толқони 0,01 Н. хлорид кислотасида эритилади, унга рух хлорид, консервант нипагин ва рН 7,5 — 8,0 бўлгунча натрий ишқори кўшилади. Ишлатишдан олдин суспензия чайқатилади, сўнг шприцга олинади.

Кортикотропин препаратлари бронхиал астма, экзема ва аллергия каби касалликларини даволашда ишлатилади. Пролактин. Ацетон ёрдамида олинган оқ чўкма 0,6% сирка кислотасида эритилади ва натрий ишқори ёрдамида рН 2,8—3,0 га келтирилади. Бунда эритма лойқаланади, унга натрий хлориднинг тўйинган эритмаси қўшилиб, пролактин чўктирилади. Чўкма сузи­лади, қуритилади, баҳоланади. 0қ толқон инъекция учун ишлатиладигаи сувда эритилади, бактериал фильтрлар орқали сузилади ва асептик шароитда ампулаларга қуйилади. Пролактин бола эмизувчи аёллар сутини кўпайтиришда ёрдам беради.

Хорионик гонадотропин. Бу препарат таркибида гипофиз безининг олдинги бўлаги гормонлари бўлиб, хомиладор аёлларининг сийдигидан олинади. Янги йиғилган сийдик сирка кислотаси билан нордонлаштирилади ва вакуум буғлаттич асбобида 30—40°С хароратда 1/10 кисм қолгунча буғлатилади. Колдиққа 95% ли спирт қўшилади. Бунда хорионик гонадотропин чўкмага тушади. Чўкма сузиб, ажратиб олина­ди, спирт, эфир билан ювилади ва бир неча марта бегона моддалардан тозаланади.

Тайёр препарат оқ толқон бўлиб, биологик усулда баҳоланади ва асептик шароитда флаконларга 100, 509 ёки 2000 ТБ дан қадоқланади. Ишлатишдан олдин натрий хлориднинг 0,9 % ли эритмасида эритиб, инъекция қилинади. Хорионик гонадотропин аёлларда фолликулаларнинг узоқроқ яшашини таъминлайди. Эркакларда эса уруғдон хужайралари фаолиятини яхшилайди.

Гипофизнинг ўрта қисмидан интермидин олинади. АКТГ олишдан қолган гипофиз кунжарасидан ишқор билан ажратма олиб, ёт моддалардан тозаланадн ва гормон спирт билан чўктирилиб олинади. 0,05 г дан флаконда чиқарилади. Кўз касалликларида ишлатилади.

Гипофизнинг орқа қисмидан қуруқ ва суюқ питуитрин олинади.

Адиурекрин. Толқон ёки суртма дори тури холида чиқарилади. Бахолаш биологик усулда бўлиб, 1 мл эритма 1 ТБ сақлайди. Адиурекрин болаларда сийдик ушлаб қолаолмаганда ишлатилади.

Питуитрин. Қуруқ питиутринни тозалаб олинади. Бу эритма нордон мухитли суюқлик бў­либ, консервант сифатида 0,3% фенол қўшилади. Фильтрлаш орқали стерилланади ва асептик шароитда ампулаларга қуйилади. I мл препаратда 1 ёки 10 ТБ бўлади. Таркибида вазопрессин ва окситоцин гор­монлари бўлиб, гинекология амалиётида бачадон фаолиятини яхшилашда ишлатилади. Баъзан қандсиз диабетни ҳам даволашга буюрилади.

Жигар преларатлари. Витаминли препаратлар. Асосан камқонликда ишлатилади, асаб фаолиятини даволашда қўлланилади. Улардан корхона шароитида куйидагилар ишлаб чиқарилади:

Сирепар. У рангли суюқликдир. 1 мл таркибида 10 мкг цианокобаламин бўлади. Флаконларда 10 мл дан чиқарилади. Жигар циррозида мушак ёки венага юборилади.

Витогепат. Жигарни биостимуляторга бойитиб олинган препарат бўлиб, 1 мл 10 мкг цианокобаламин, фоли кислотаси ва бошқа антианемик омиллар сақлайди. Витогепат тиниқ, сариқ рангли суюқлик бўлиб, ампулаларда 2 мл дан чиқарилади. Камқонлик касаллигида ишлатилади.

|Гепарин. Жигар ёки ўпкадан олинади. Қонни суюлтириш хоссасига эга. Аморф толқон бўлиб, натрий хлоридининг изотоник эритмасида 1 мл да 5000, 1000, 2000 ТБ сақлайдиган ҳолда чиқарилади.

Ноаниқ таъсирга эга бўлган препаратлар.

Рантарин. Шимолда яшовчи эркак буғуларнинг шохидан 40% ли спирт ёрдамида реперколяция қилиб олин­ган суюқ экстрактдир. Рантарин оч-қўнғир жилваланувчи суюқлик бўлиб, ўзига хос хидга эга. Рантарин таблетка холида чиқарилади.

Пантокрин. Марал, зтобр ва ола буғунинг қотмаган шохидаи олинади. Шох жундан тозаланади, кесилади ва тегирмонда толқон холига келтирилади. Ажратма олиш учун хом ашёдан 3—4 марта ортиқ миқдорда сирка кислота билан нордонлаштирилган 50% спирт солиб, хар уч кундан сўнг 4 марта қуйиб олинади, 4—8°С ҳароратта 5—7 кун тиндириб, сузилади.

Тайёр махсулотда қуруқ қолдиқ 0,65—0,8%, рН 5,4— 5,8, этил спирти 48—52% бўлиши керак.

Бу тиниқ, оч сариқ рангли суюқлик бўлиб, ампула-
ларда 1—2 мл дан ва флаконларда 50 мл дан чиқарилади. Пантокрин неврастения, гипотония, юрак миастениясида ва кам қувватликда ишлатилади.

^ Сафро (ўт) препаратлари. Турғунлаштирилган тиббиёт сафроси.

Билиарин. Сўйилган хайвонларнинг табиий сафросини сақлаган прпаратдир. Янги йиғилган сафро ёки янги йиғилган сафро билан совутилмаган 3 кун сақланган сафролар аралашмаси (3:1 нисбатда) сузилади ва унга турғунлаштирувчи, антисептик ва эссенциялар аралашмасини қўшиб, яхшилаб аралаштирилади, хона хароратида 3 кунга қолдирилади ва асептик шароитда флаконларга 250 мл дан қуйилиб, 60—63°С да 1,25—1,5 соат пастеризация қилинади. Сурункали артрит, спондиллоартроз, тендовагинит ва бошқа касалликларда оғриқ қолдирувчи восита сифатида компресс холида ишлатилади.

Аминопептид. Казеин, қорамолларнинг қонидан ёки қуруқ альбуминдан олинган аминокислоталар ва пептидлар эритмасидир. Организмда оқсил етишмаганда венага, тери остига ёки зонд орқали ошқозонга 1,5—2 л гача юборилади. Флаконларда 0,25 ва 0,5 л дан чиқарилади.

Гидролизин Л-103. Қорамоллар қонидаги оқсилни кислотали гидролиз қилиб олинган препарат. Автоклавда 1,2 атм босимда 30 дақиқа стерилланган гидролизатнинг 1 литрига 20 г стерилланган глю­коза эритмасини қўшиб, бактериал фильтр орқали сузи­лади. Суюқлик асептик шароитда ампулаларга ёки фла­конларга 0,25 ва 0,5 л дан қуйилади.

Казеин гидролизати. Казеинни кислотали гидролизлаб олинган препарати. Таркибида ҳамма керакли аминокислоталар бўлади. Ишлатилиши олдинги препаратларга ўхшаш.

Тиббиётда фермент препаратлари кенг миқёсда иш­латилади. Улар танада кечадаган барча жараёнларда иштирок этади. Ферментлар ажралиши бузилганда ва уларнинг танада кечадиган жараёнларни бошқаруви из­дан чиққанда ҳар хил касалликлар келиб чиқади. Шунинг учун мутахассислар олдига қўйилган асосий вазифалардан бири касалликнинг келиб чиқишида ферментларни тутган ўрнини ва уларнинг фармакокинетикаси ҳамда биологик фаоллигини ўрганишдан иборатдир. Шунинг билан бир қаторда келажакда ферментларнинг олиниш усуллари, шу жумладан замонавий биотехнология усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Қўйилган масалаларни ҳал этиш тиббиёт саноати тармоғининг микроорганизмлардан фермент олиш усулини ривожлантиришга боғлиқдир.

Бизнинг саноатимизда 20 дан ортиқ, фермент препарат­лари ишлаб чиқарилади.

Ҳайвонлардан олинадиган фермент фармакокинетикаси ҳамда биологик фаоллигини ўрганишдан иборатдлр. Шунинг билан бир қаторда келажакда ферментларнинг олиниш усуллари, шу жумладан замонавий биотехнология усулларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

Қўйилган масалаларни хал этиш тиббиёт саноати тармоғининг микроорганизмлардан фермент олиш усулини ривожлантиришга боғлиқдир.

Бизнинг саноатимизда 20 дан ортиқ, фермент препарат­лари ишлаб чиқарилади.

Юқорида келтирилган ферментлардан ташқари чет элларда ишлаб чикариладиган ферментлар — панзинорм, фестал, лидаза, цередаза ва хоказолар ҳам ишлатилади. Бизда кейинги йилларда микроорганизмлардан ферментлар ишлаб чиқаришга ахамият берила бошланди. Чунки хом ашё сифатида хайвон аъзолари билан ўсиб бораётгад саноатни крндприш аича машаккатлидир. Могор замбу-ругларидан олинадиган ферментларга террилптин мисол булиб, у нирингли яраларнп, куйганни ва нафас йулла-рининг шамоллаш касаллпкларпни даволашда ишлатила­ди. Аспарагиназа ичак таёкчаспдан олиниб, рак касалли-гини даволашда, пенициллиназа айрим микроорганизм-лардан олинган ва пенициллин препаратларига ннсбатан организмшшг сезгирлигп опию кетганда хам да аллертия-да ишлатилади. Ораза ферментп могор а-шбу руги дан олн-нади. Ов^ат хазм килиш фаолпяти сусайгапда ишлатила­ди. Бизда ферментлар устпда 2.1 дан ортпк ттлмий-тек-шириш олиигоХилари иш олиб бормокда.

Чет элларда ишлаб чиқариладиган ферментлар. Саноат миқёсида ферментлар ишлаб чиқариш охирги 10 йил ичида тез суръатлар билан ривожланди. АҚШ, Япония, Германия, Франция, Дания, Швеция каби мамлакатларда саноат микёсида замбуруғлардан ферментлар ишлаб чиқариш яхши йулга қўйилган. Айниқса, амилаза, липаза урекиназа, стрептокиназа каби ферментлар ва улар асосида тайёрланадиган дори турлари кенг миқёсда ишлаб чиқарилмоқда

Ферментларнинг ўзига хос камчиликларини (ҳароратга ва сақлашга чидамсиз) хисобга олсак, турғунлаштирилган фермент яратиш ферментология соҳасида янги бурилиш бўлиб хисобланишини англаш мумкин.

1016 ни йилдаёқ Д. Ж. Нильсон кўмирга шимдирилган инвертаза ферментининг фаоллиги сақланиб колишини исботлаган.

Тургунлаштирилган ферментларнинг бир неча ўзига хос афзалликлари бор: а) катализатор сифатида ишлатилаётганда керак вақтда реакцияни тўхтатиб, унинг қолганини ажратиб олиш ва яна ишлатиш мумкин. Ҳосил бўлган маҳсулот ферментдан холи бўлади; б) уларнинг ишлатилиши жараёнларни узлуксиз давом эттириш имкокиятини яратади; в) катализаторнинг мақсадга мувофиқ ишлатиш имкониятини беради.

Турғунлаштириш учун ишлатиладиган ёрдамчи моддалар. Тиббиётда турғунлаштирилган (иммобилизован­ные) препаратлар ишлатиш одат тусига кириб бормоқда. Бу препаратлар дори модданинг физик ва кимё усулида қаттик моддалар (ташувчи-ёрдамчи моддалар) билан боғланган шакли бўлиб, узоқ муддатга таъсир кўрсатади. Ташувчи модда — матрица сифатида сунъий ва табиий ёрдамчи моддалар ишлатилади. Турғунлаштирилган пре­паратлар тўқималарни қитиқламайди, матрица сифатида ишлатиладиган сополимерлар эса захарли моддаларни ўзига шимиб олади. Бундай дори шаклида ферментлар, гармонлар, мукополисахаридлар, темпр ишлаб чиқарувчи декстранлар ва альбуминлар, глобулинлар, нуклеин кислоталар, интерферонлар чиқарила бошланди.

Турғунлаштирилган фермент олиш учун органик ва анорганик моддалар ишлатилади. Улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

— кимёвий ва биологик турғунлиги юқори даражада бўлиши;

— юқори даражада мустаҳкам (прочний) бўлиши;

— ферментларга ва субстратларга осон аралашадиган бўлиши;

— дори тури яратиш учун қулай бўлиши;

— осон намланувчи (гидрофил) бўлиши;

— қиммат бўлмаслпги керак.

^ Органик ёрдамчи моддалар (ташувчилар). Бундай ёдамчи моддалар табиий ва сунъий полимерларга бўлинади. Органик полимерларга полисахаридлар, оқсил моддалари ва липидлар (тўқима ёғи) киради. Сунъий ёрдамчи моддаларга молекуласи таркибида полиметилен, полиамид ва полиэфир гурухи бўлган бирикмалар киради.

Полисахаридлар. Полисахаридлар кўп ишлатиладиган целлюлоза, декстран, агароза ва уларнинг ҳосилаларидир.

Сунъий полимер моддалар. Бу моддалар хилининг кўплиги ферментларни турғунлаштириш учун кўпроқ ишлатиш имкониятини беради. Полимер молекуласига ҳар хил функционал гуруҳлар киритиш билан уларнинг хусусиятларини кенг миқёсда ўзгартириш мумкин. Сунъий полимер моддалар ферментлар билан ковалент боғлари орқали бирикиши, гель ва микрокапсулалар олишда кенг ишлатилиши мумкин. Турғунлаштириш мақсадида ишлатиладиган ёрдамчи моддалар организмда парчаланиб ўзлаштирилиши ёки безарар ҳолда чиқариб юборилиши керак. Шу нуқтаи назардан табиий полимер моддаларни (декстран) ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Турғунлаштирилган ферментларнинг организмда узоқ вақт туриши ишлатилган ёрдамчи моддаларнинг молекуляр массасига ва полимерланиш даражасига боглиқ. Масалан, молекуляр массаси 20000 дан катта бўлган поливинилпирролидон организмдан чиқиб кетолмасдак, тўпланиб колади. Бу эса оргавизмни захарлашга олиб келиши мумкин. Табиии бирикмалар орасида олимларни кў қизиқтирган моддалар липидлардир. Агар бунда биомембрана сатҳида ёки унинг ёнида фермантатив реакция кетишини ҳисобга олсак, липидлар иштирокида турғунлаштирилган ферментлар олиш мақсадга мувофиқ эканлигини тушуниш мумкин. Шунинг учун кўпроқ липидлар (биомембрана таркибий кисми) ишлатилиб, ферментлар липосома (эритроцитлар сояси) дори шаклида қўлланилади. Агар ферментлар фақат бир ернинг ўзида касалликни даволашга мўлжалланган бўлиб, бошқа аъзоларга аъзоларга тарқалиши лозим бўлмаса, у ҳолда полимер билан бирикмаси ишлатилади. Бу ҳолда организмга киритилган фермент бирикмаси маълум усуллар билан организмнинг керакли жойида тўпланиб, узлуксиз равишда атрофга фаол фермент чиқариб туради. Бунда тана биосуюқлигидаги субстратга фермент таъсир кўрсатадиган бўлса, турғунлаштирилган фермент ёпиқ система ҳолида ишлатилади. Бу ҳолда метаболизм натижасида ҳосил бўлган заҳарли моддалардан тозаланиб келаётган биосуюқлик ёпиқ системани ювиб ўтаверади.

Бирипчи марта 1965 йилда Бангэм томонидан липосома таърифлаб берилган эди. Липосомаларнинг уч хил тури: мультиламеляр, монолямеляр ва макровезикуляри мавжуд.

Мултиламеляр липосомалар пиёз тузилишига ўхшаш бўлиб, бир нечта концентрик липид қаватларидан иборат. Бу қаватларни бир-биридан сув қатлами ажратиб туради. Липид қатламлари орасидаги масофа 7,5 нанометрга тенг, бундай липосомалар катталиги 1—2 дан 50 микрометргача бўлади.

Ультратовуш ёрдамида мултиламеляр липосомалар оддий ёки моноламеляр липосомаларга бўлинади. Улар­нинг катталиги 20—50 пм гача бўлади.

Макровезикуляр липосомалар. Булар кичик микролипосомаларнинг бирикишидан (слияние) ҳосил булади. Бу жараён кальций иони ҳамда манфий зарядланган фосфолипид ион гуруҳлари таъсирида бўлади. Бундай липосо­малар битта қўшалоқ қаватдаи ташкил топган бўлиб, диаметри 68—100 микрометргача бўлади.

Липосомаларнинг шакли ва катта-кичиклиги тайёрлаш жараёнига, муҳитга, анорганик тузлар иштирокига ва олинган липид табиатига боғлиқ бўлади. Липосома шаклидагц дорилар (ферментлар, инсулин ва бошқалар) ишлатилшининг боиси — дори шаклини тайёрлашнинг соддалиги, танадан ажралиб чиқишининг осонлиги ва улар­нинг тана биомембранасига, табиатига яқинлигидир. Липосома дори шаклида ишлатиладиган липидлар гидрофил ва гидрофоб қисмлардан иборат. Гидрофил қисми сувга қараган бўлади. Ишлатиладиган дори сув ёки ёг қаватида эриган бўлади.

Липосомалар организмга тушиб хужайра ёғдан ўтаётганида, ўзига ўхшаш хужайра мембранасига дуч келиб, у билан бирикади. Шундан сўнг иккита тўқима ўртасида модда алмашиш жараёни рўй беради. Бу жараён 3 бос­қичда бўлади: I босқичда бўшликқар хосил бўлади, II боскичда шимилади, III босқичда хужайра липосомани ютиб юборади. Шунда дори липосомадан туқима ичига ўтиб олади, яъни хужайралар ўзаро бирикиб кетади. Липосомал дорилар тўқима инфекцияларини даволашда, Офтальмологияда, саратон касалликларини даволашда ишлатилади.

Анорганик ёрдамчи моддалар. Бу максадда хар хил анорганик ёрдамчи моддалар: силикагел, глинозем, сапол, табиий минераллар, металлар ва уларнинг оксидлари ишлатилади. Буларнинг афзаллиги хохлаган шакл бериш имконияти борлиги ва уларнинг осонлик билан қайта тикланишидир. Анорганик моддалар ғовакли ва ғовак бўлиши мумкин.

Микроғовак кремнезем (таркибида кремний бўлган бирикмалар). Силикагел, ғовал шиша булар қаторига киради. Буларнинг афзаллиги, мустахкамлиги ва кўп ор­ганик эритувчиларга бефарқлиги ҳамда микроорганизмларга нисбатан турғунлигидир.

Булардан керакли даражадаги ғовакликни олип мумкин. Саноат миқёсида алюминий силикатлари (глинозем) ҳамда таркибида титан, цирконии ва бонқа қўшимча моддалар бўлган ғовак сополлар ишлатилади.

^ Ферментларни физик усулда турғунлаштириш. Турғунлаштирилган ферментларни сувда эримайдиган ёрдамчи моддаларга шимдириш, гел ғоваклари ичига киритиш, ферментларнинг реакцияга киришадиган қисмини ярим ўтказгич парда ёрдамида ажратиб олиш, икки фазали мухитнинг бирида ферментни эритиш йўли билан олиш мумкин.

Ферментларни кимёвий усулда турғунлаштириш. Бу­нинг учун фермент молекуласига кимёвий усулда таъсир этиб, структурасида янги ковалент боғ ҳосил қилинади. Бу усулда турғунлаштирилган фермент ҳарорат ва рН ўзгаришига чидамли бўлиб, парчаланиб кетмайди, демак махсулотни ифлослантирмайди.

^ Ферментларнинг фаоллигига таъсир этувчи омиллар Булар икки хил:

Физик омилга қиздириш, ўта совутиш, ультратовуш реакция, икки фаза чегарасидаги шимилиш (сорбциялар) киради.

Кимёвий омилларга кислота, ишқор, органик эритувчилар, сирт фаол моддалар, мочевина, кислород, қайтарувчи моддалар (металл ионлари) хамда айрим ферментлар (протеаза ёки протеинкиназалар) киради.

Хозирги вақтда ферментлар кенг кўламда ишлатила ётганлиги муносабати билан уларни кўп миқдорда ишлаб чиқариш тақозо этилади. Бу муаммо биосинтез усулида хал этилди, чунки хамма усуллардан осон ва келажаги порлоғи шу бўлиб қолди. Бизда бу усул биринчи марта 1966 йилда амалга оширилди.

Екілік опциялар брокерлерінің рейтингі 2020:
Ақшаны қайда салу керек?
Пікір үстеу

;-) :| :x :twisted: :smile: :shock: :sad: :roll: :razz: :oops: :o :mrgreen: :lol: :idea: :grin: :evil: :cry: :cool: :arrow: :???: :?: :!: